Фотогалерия

Видеогалерия
Миллий боғ яқинида Президент кутубхонаси қурилиши режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёйев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Улардан бири – Aлишер Навоий номидаги адабиёт музейи бўлиб, Aдиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилади. Ушбу мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.Шунингдек, Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга електрон адабиётлар, мултимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.


Тадбирлар