Фотогалерия

Видеогалерия
Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан тизимдаги бошқармалар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ишчи ходимлари....

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан,  Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан тизимдаги бошқармалар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ишчи ходимлари  билан мулоқот ўтказиш жадвали ишлаб чиқилиб тасдиқланди.  Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбар ходимларининг ихтисослаштирилган бошқармалар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармаларида ишчи ходимлар билан бевосита мулоқот ўтказишдан мақсад уларни қизиқтираётган саволларга  жавоб қайтариш, тизимдаги мавжуд муаммоларни хал этиш, ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштиришдан иборат.  Тасдиқланган учрашув жадвалига асосан йигирма битта бошқарма ишчи ходимлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилди.

Хозирги кунда Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармаси, Бектемир туман Ободонлаштириш бошқармаси, Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилаган бошқармаси, Миробод туман Ободонлаштириш бошқармаси, Марказий авария – диспечерлик хизмати,  Мирзо Улуғбек туман Оободонлаштириш бошқармаларимада ишчи ходимлар билан учрашувлар ўтказилди. Мазкур учрашувларда Ободонлаштириш бош бошқармаси раҳбар ходимлари шунингдек Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори,   2-даражали юрист А.А.Турғунов иштирок этди. Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори, 2-даражали юрист А.А.Турғунов Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожати тўғрисида”ги қонуни, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, шунингдек “Халқ билан мулоқот ва инсон мафаатлари йили”нинг мазмун моҳиятини тўғрисида тушунтиришлар берди.

Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси А.Р.Каримов ва бош бошқарманинг раҳбар ходимлари ишчи ходимларнинг берган саволларига жавоб қайтариб хал этилиши мумкин бўлган масалалар жойида хал этилди, шу билан биргаликда ишчи ходимлар қизиқтирган саволлар, таклифлар юзасидан керакли бошқарма раҳбарларига топшириқлар берилди. Ободонлаштириш бош бошқармаси ваколат доирасида бўлмаган таклифлар юзасидан тегишли давлат идораларига мурожаатлар юборилди. Раҳбарият томонидан Ободонлаштириш бош бошқармасида  “Фуқаролар қабулхонаси” ташкил этилганлигини, ҳар бир фуқаро ушбу қабулхонага ўз мурожаати билан соат 9-00 дан 18-00 гача ташриф этиши  мумкинлиги ҳақида ахборот берилди.


Тадбирлар