Фотогалерия

Видеогалерия
ПРЕСС-РЕЛИЗ

ПРЕСС-РЕЛИЗ

  Яқиндагина, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига 5-6 сентябрларда ташрифи бўлиб ўтган эди, қаердаки бизнинг қардош республикаларимиз ўртасида кўп келишувларга ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга эришилди.

http://tashkent.uz/www_data/articles/image/photo_2017_09_29_18_20_09.jpg

  Ўта муҳим йўналишлардан бири ҳудуларнинг ривожланиши ва ҳамкорликларидир. Шу мақсадда, 2017 йил 5 сентябр куни, “Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳри ҳокимияти ўртасида тижорий-иқтисодий ва маданий-ижтимоий соҳалари ҳамкорликлари ҳақидаги битим” имзоланди. Шунда Бишкек шаҳрининг ҳокими, Ибрагимов Аслбек Сабирбекович, томонидан Тошкент шаҳрининг корхоналарини саоноат кўргазмасини уюштиришга таклиф бўлиб ўтди.

http://tashkent.uz/www_data/articles/image/photo_2017_09_30_12_15_25.jpg

  Шундан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, ТИФ “Миллий банк” қошидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг  экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган Тошкент шаҳрининг саноат салоҳиятини ва имкониятларини кўрсатиб берувчи биринчи саноат кўргазмасини очяпмиз, унда 80 дан зиёд соҳаларда фаолият кўрсатаяпган корхоналар Бишкек аҳолисига ва тадбиркорларига намоён қилиняпди. Бу корхоналар нафақат Ўзбекистон иқтисодида етакчи ўринларни эгалламасдан, балки бутун Ўрта Осиё ҳудудида ҳам ўз ўрнига эга.

http://tashkent.uz/www_data/articles/image/bek_6392.jpg

  Тошкент шаҳри ҳудудида 11,5 мингдан зиёд саноат корхоналари мавжуд бўлиб, улардан 11,2 мингга яқини шаҳар ҳудуд тасарруфидаги корхоналардир. 2016 йил якунларига кўра ҳудудий корхоналарнинг бутун шаҳар саноат ишлаб чиқариш корхоналари ҳажмни улушидан 69,3% дан кўпроғинги ташкил этди. Саноат ишлаб чиқариш улуши Тошкент шаҳар ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 30,0% ни ташкил этади. Жумладан, доимий ишлаб чиқариш маҳсулотлари турлари кўпайиб боради, саноат секторининг диверсификацияси ошиб боради.

http://tashkent.uz/www_data/articles/image/bek_6329.jpg

  Тошкент шаҳар ҳудудий корхоналари томонидан экспортбоп ва аввал импорт қилинган маҳсулотлар, жумладан: GM, MAN, CAM автомобилларига еҳтиёт қисмлари, энергия тежовчи ускуналар, муқобил энергия манбалари, кимё, мебель, озиқ-овқат, чарм-поябзал маҳсулотлари, ҳилма хил турдаги енгил саноат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳамда турли ҳилдаги ҳалқ истемол маҳсулотлари ишлаб чиқариши ўзлаштирилди.

http://tashkent.uz/www_data/articles/image/bek_6350.jpg

  Ташкил этиляпган кўргазма ҳудудларимиз ва давлатларимиз ўртасида ташқи савдо айланмасини ҳажмларини ўсишига хизмат қилади. Қирғизистон ва Тошкент шаҳри ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 2016 йилда
25 млн. долларни ташқи этган бўлса, жорий йил 8 ой мобайнида
аллақачон 24 млн. долларни ташкил этган. Тошкент шаҳрида турли соҳаларда 32 та Қирғизистон Республикаси корхоналари сармояси иштирокида ташкилотлар мавжуд, қайсики бизнинг шаҳарни ривожланишига ўз хиссасини қўшиб келади.

  Кўргазма давомида режалаштирилган презентациялар, учрашувлар ҳудудларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада тезлаштиради. Қўшнилик ва дўстлик ришталарини янада кучайтиради. 

 


Тадбирлар