Фотогалерия

Видеогалерия
Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан 2020 йил мобайнида бажарилган ишлар бўйича маълумот

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимида 9 та ихтисослаштирилган бошқармалар, 2 та хўжалик ҳисобидаги корхоналар фаолият кўрсатади. Ободонлаштириш бош бошқармаси Тошкент шаҳрининг 11 туман Ободонлаштириш бошқармалари ва 1 та корхонани маъмурий бошқаради. Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармаларда 4729 та, туман Ободонлаштириш бошқармаларида 5590 та (жами 10320 та) ҳодим фаолият юритиб келмоқда.

Ободонлаштириш бош бошқармаси ва тизимидаги 9 та ихтисослаштирилган бошқармалар томонидан (ўз тасарруфидаги объектларда) қуйидаги ишлар бажарилди:

Йўл-кўприк хўжалигини мукаммал таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

  • -Шаҳар ҳамда туманлар тасарруфидаги йўл ва йўлакларнинг асфальт қопламасини таъмирлаш - 865 558м2
  • -Чақилган тошдан (щебень) асос ўрнатиш - 13 110 м2
  • -Бекатлар, темир панжаралар, бордюрлар ва урналарни бўяш - 121 054 м2
  • -Кичик архитектура шаклларини ювиш (навес, ограж., бордюр.) - 317 651 м2
  • -Парапетларни ювиш - 261 000 м2
  • -Йўлларни ювиб тозалаш - 398,8 млн. м2
  • -Йўлларни механизмда тозалаш - 14,4 млн. м2
  • -Темир панжараларни таъмирлаш - 550,0 п.м
  • -Бекатларни таъмирлаш - 16 дона
  • -Бетон бордюрларни таъмирлаш ва текислаш - 23 387 п.м
  • -Бетон бордюрларни бўяш - 79 190 п.м
  • -Йўлларга қум ва туз аралашмасини сепиш - 10,5 млн. кв.м
  • -Парапетларни таъмирлаш - 130,0 м2
  • -Брусчаткаларни монтаж демонтаж қилиш - 896,0 м2
  • -Олиб ташланган декоратив темирбетон устун ўрнини суваш - 440,0 м2
  • -Темир панжарали ва ғиштли устунларни олиб ташлаш - 500,0 п.м
  • -Соябонларни ювиш - 774 дона
  • -Ўриндиқларни таъмирлаш - 256 дона
  • -Чўян панжараларни таъмирлаш - 47,0 п.м
  • -Урналарни бўяш - 346 дона
  • -Урналарни таъмирлаш - 229 дона
  • -Сунъий иншоотлар ўтиш йўлларини ва деворларини ювиш - 7 983 500 м2
  • -Йўл қисми ёриқларига битум қуйиш - 2 178,8 п.м
  • -Сел сувларини йиғувчи чуқурларни таъмирлаш - 515,1 м2
  • -Бетон конструкцияларини суваш - 4 890,0 м2
  • -Шифт ва балкаларни бўяш - 8 741,5 м2
  • -Сунъий иншоотлардаги электр ускуна, жихозларни таъмирлаш - 570 дона.

Кўкаламзорлаштириш ва ирригация

  • -Дарахтларга агротехник шакл бериш - 78 438 дона
  • -Дарахт илдиз тўнкаларини қўпориш - 411 дона
  • -Дарахт экиш - 78 054 дона
  • -Гул кўчатлари экиш тизимида - 5 571 127 дона
  • -Ўғит солиш - 295 тонна
  • -Майда ирригация тармоқлари тозаланиши - 7640,4 км
Кундалик санитар тозалаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Топонимия ва ташқи безаш ҳамда “Ландшафт дизайни” гурухи

Шаҳарни ташқи безаш

Январь ойида 3-4 январь кунлари, Тошкент шаҳрида “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусида собиқ “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси ўтказилганлиги муносабати билан, шаҳар марказий кўчалардаги билбордларга паннолар ўрнатилди. 7-15 январь кунлари, Янги йил арча байрами Рус православ черковида ўтказилганлиги муносабати билан, черковнинг атрофлари ранг-баранг байроқлар билан безатилди. 14-январь “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги” ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи ва “Наврўз” қабуллар уйи кириш қисмида махсус мосламалар ўрнатилиб, давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Февраль ойида 3-6 февраль кунлари, Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада” спорт мусобақаларининг республика финал босқичлари ўтказилганлиги муносабати билан, кириш қисмидаги махсус мосламалар ранг-баранг байроқлар билан безатилди ва шаҳар марказий кўчалардаги билбордларга паннолар ўрнатилди. 6-19 февраль кунлари, Оғир атлетика бўйича “Халқаро бирдамлик мусобақаси” ҳамда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилганлиги муносабати билан, кириш қисмидаги махсус мосламалар ранг-баранг байроқлар билан безатилди, шаҳар марказий кўчалардаги билбордларга паннолар ўрнатилди. 9-февраль куни, Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан, Адиблар ҳиёбонида ва Ўзбекистон тил ва адабиёт университети рўпарасидаги Алишер Навоий хайкали атрофига махсус мосламалар ўрнатилди ва ранг-баранг байроқлар билан безитилди. 27-февраль куни, “Спорт-нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида, спорт мусобақаси ўтказилганлиги муносабати билан, Тошкент молия институтининг кириш қисмига махсус мосламалар ўрнатилди ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Март ойида 1 март куни, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудига бағишланган “Зулфияхоним-доимо эъзозда” шиори остида, тадбир ўтказилганлиги муносабати билан, Адиблар ҳиёбонига махсус мосламалар ўрнатилди ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди. 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида Мисрнинг ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликда халқаро конференцияси ўтказилганлиги муносабати билан, Тошкент шаҳрининг кўчаларида, конференция хақидаги баннерлар ўрнатилди. 4-6 март кунлари, Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан, шаҳар марказий кўчаларидаги билбордларга баннерлар жойлаштирилди. 5-6 март кунлари, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг мажлиси ўтказилиши муносабати билан, шаҳар марказий кўчаларидаги билбордларга баннерлар жойлаштирилди. 8 март Халқаро Хотин-қизлар байрами муносабати билан, “Ўзэкспомарказ” туташ худудларига махсус мосламалар ўрнатилиб, кўчалар ранг-баранг байроқлар билан безатилди ва шаҳар марказий кўчаларидаги билбордларга баннерлар жойлаштирилди. 9 март куни, Т.Шевченкони таваллуд куни муносабати билан, Т.Шевченко ҳайкали атрофига махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди. 21 март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан, шаҳардаги марказий кўчалар, майдонларга, шиорли ва безакли паннолар, махсус мосламалар ўрнатилиб, давлат ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Май ойида 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан, марказий кўчалар, майдонлар, шиорли ва безакли паннолар, давлат ва ранг-баранг байроқлари билан безатилди ҳамда “Ғалаба боғи” ҳудудида махсус мосламалар, ранг-баранг байроқлар ўрнатилди. 29 май куни Сергели туманига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мизиёевнинг ташрифлари муносабати билан, туман худудларига махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Июнь ойида 12 июнь куни, Олмазор туманига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташрифлари муносабати билан, тегишли худудларга махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди, шаҳар марказий кўчаларидаги бильбордларга баннерлар ўрнатилди. 26 июнь куни, “Гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан тегишли худудларга махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди, шаҳар марказий кўчалардаги бильбордларга баннерлар ўрнатилди. 29 июнь куни, Қуролли Кучлар Академияси тингловчиларининг навбатдаги тантанали битирув маросими ўтказилганлиги муносабати билан тегишли худудларга махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди, шаҳар марказий кўчалардаги бильбордларга баннерлар ўрнатилди. 30 июнь Ёшлар куни тадбирлари ўтказилганлиги муносабати билан, тегишли худудларга махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди, шаҳар марказий кўчаларидаги бильбордларга баннерлар ўрнатилди.

Август ойида 12 август Абу Али ибн Сино 104 йиллигига бағишланган баннерлар, шаҳар марказий кўчаларидаги билбордларга ўрнатилди. 21 август куни, Яшнобод туманига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташрифлари муносабати билан, туман худудларига махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди. 29 август куни, Яшнобод туманига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташрифлари муносабати билан, туман худудларига махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг-баранг байроқлар билан безатилди. 31 август куни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан, «Шаҳидлар хотираси» мажмуасига махсус мосламалар ўрнатилиб, ранг баранг байроқлар билан безатилди.

Сентябрь ойида 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан, шаҳар марказий кўчалари ва майдонларига шиорли баннерлар ва махсус мосламалар ўрнатилиб, давлат байроқлари ва ранг-баранг байроқлар билан безатилди.

Юртимизга ташриф буюраётган меҳмонлар, чет эл Давлатларининг раҳбарлари, делегацияларини муносиб кутиб олиш ва умумхалқ байрамларини нишонлаш учун шаҳар марказий кўчалари ҳамда майдонларига шиорли ва безакли паннолар, махсус моламалар ўрнатилиб, давлат ва ранг-баранг байроқлар билан безатиб борилади.

2020 йилнинг 9 ойи давомида, Тошкент шаҳри кўчаларида жами 28 маротаба турли ташқи безаш тадбирлари ўтказилди. Шу билан бирга, 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан, кўчаларга илинадиган баннерлар учун 4та 6х3м ўлчамлари асосида турлича кўринишдаги янги баннер таклиф лойиҳалари тайёрланди.

Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармасига, Олий Мажлис ҳовлиси учун гулхона лойиҳаси тайёрланди.

Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак Йўли кўчасига, автураргоҳ лойиҳаси чизмаси тайёрлаб берилди.

КХАЙ ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги автобус бекатини кенгайтириш чизмаси (схемаси) тайёрланди.

Барча Давлат ташкилотлари ижтимоий саҳифалари ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди, зарурий маълумотлар жамланиб, Ободонлаштириш бош бошқармасининг TELEGRAM канали, INSTAGRAM ва FACEBOOK тармоқларида сахифалари очилди.

Шаҳримиз Ободонлаштириш бошқармалари томонидан бажарилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар олиниб (тахрирланиб), (қисқа вақт ичида) 144 та расм ҳамда 33 дона видеолар Ижтимоий саҳифаларимизга жойлаштирилди.

Миробод ва Яккасарой туманлари кесишадиган, “Гранд Мир” меҳмонхонаси рўпасидаги айланма ҳаракатланиш чоррахаси учун, гулхона лойиҳаси таклифи тайёрлаб берилиб, туман Ободонлаштириш бошқармалари раҳбарларига топширилди.

8-март “Халқаро Хотин қизлар байрами”, 21 март-Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан, турлича кўринишдаги баннер лойиҳалари тайёрланди. Саид Барака кўчасида таъмирлаш ишлари учун схема тайёрланди.

КХАЙ ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги, автомобил ўтувчи тоннелига янгича дизайн лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа-смета

Тошкент шахрини ободонлаштириш ишлари учун, тизимдаги ташкилотларга жами 192 дона беғараз (бепул) лойиҳа - смета хужжатлари тайёрлаб берилди.

Марказий авария диспетчерлик хизмати (ЦАДС)нинг махсус отряди

Дайди ҳайвонларни тутиш

2020 йилнинг 1 январидан - 1 октябрига қадар, Махсус бўлинма томонидан шаҳар ҳудудидан 8 608 бош дайди ҳайвонлар тутилди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудидан териб олинган ва Ветеринария шифохоналаридан қабул қилиб олинган, ҳайвон жасадлари 1 223 бошни ташкил этди.

Жами йўқотилган дайди ҳайвонлар сони 9 831 бошни ташкил этди.

Қишга тайёргарлик

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 22 майдаги 459-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан, ободонлаштириш иншоотларини 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумига тайёрлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва унинг асосий кўрсаткичлари қуйидагилар:

Умумий бўлим

Ободонлаштириш бош бошқармасига 2020 йилнинг 1 январидан – 1 октябрига қадар, жами – 2083 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган.

Юқори ташкилотлардан – 365 та

(Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баёнлари)

Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатлар (портал) сони – 297 та (тушунтириш ишлари - 210 та, амалий ишлар - 87 та)

Фуқаролардан келиб тушган ариза ва шикоят хатлари сони – 230 та (тушунтириш ишлари - 174 та, амалий ишлар -56 та)

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони – 173 та (тушунтириш ишлари - 108 та, амалий ишлар - 65 та)

Корхона ва ташкилотлардан келиб тушган хатлар сони – 1018 та

Жами (1387 та) хатлар (Умумий бўлим томонидан) Ободонлаштириш бош бошқармасининг қуйидаги бўлимларига берилган:

  • -Ходимлар бўлимига жами – 44 та
  • -Иқтисодиёт, прогнозлаштириш ва режалаштириш бўлими – 94 та
  • -Ишлаб чиқариш -техника бўлими – 230 та
  • -Йўл-кўприк хўжалигини мукаммал таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўлими – 1018 та
  • -Топономия ва ташқи безаш бўлими – 77 та
  • -Кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими – 302 та
  • -Бухгалтерия бўлими – 38 та
  • -Юрисконсульт бўлими – 113 та
  • -Техник хавфсизлиги бўлими – 5 та
  • -Техник хавфсизлиги бўлими – 5 та
  • -Мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета бўлими – 31 та
  • -Ободонлаштириш соҳасини ривожлантириш бўлимига – 2 та

Шунингдек, Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан жами 82 та ишлаб чиқариш буйруқлари тасдиқланди.

Тадбирлар